Хави Коутиньонинг жамоадан кетиш сабабини айтди

Спорт 2358
image

“Барселона” бош мураббийи Хави ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньонинг ижара асосида “Астон Вилла”га ўтиши ҳақида фикр билдирди.

“Коутиньо ҳақида айтадиганларим шуки, у майдонга тушиш ва кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун маоши камайтирилишига ҳам рози бўлди. Унинг “Барса”га мослашиши қийин бўлди. Коутиньо – ҳақиқий профессионал. У яхши ўйнашни хоҳлайди. Бироқ, қийинчиликларга дуч келди. Ўзини бошқа жойда синаб кўрмоқчи бўлгани кўп нарсадан далолат беради”, дейди Хави.

Маълум қилинишича, “кўк-анорранглилар” мавсум охирига қадар Коутиньо учун пул тўламайди. Чунки Коутиньо маоши камайтирилишига розилик берган ва уни “Астон Вилла” ўз зиммасига олади.

Эслатиб ўтамиз, Бразилиялик футболчи мавсумнинг иккинчи ярмини ижара асосида Англия клубида ўтказади. Ижара учун тўлов миқдори маълум қилинмаган.

Қайд этилишича, футболчи тиббий кўрикдан ўтиб, рухсатнома олганидан сўнг трансфер тўлиқ амалга оширилади. Ижара сотиб олиш опциясини ўз ичига олади. Коутиньо 2013-2015 йилларда бирмингемликлар бош мураббийи Стивен Жеррард билан бирга “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилган.


 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 31
Рейтинг: 3.1
t
×