Ханчжоу-2022.  Ўзбекистонлик дзюдочи қиз навбатдаги медални қўлга киритди (видео)

Sport

−

image

Ханчжоуда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларининг дзюдо баҳсларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна бир медал ёзилди. Бу ҳақда мусобақани бевосита ёритиб бораётган QALAMPIR.UZ журналисти Шахзод Шукуров хабар берди. 

Унга кўра, -70 кг вазн тоифасида кураш олиб борган дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакили Гулноза Матниёзова Хитой Тайпейи вакили Ю Жунг Лиаога қарши кечган баҳсда 10:0 ҳисобида ғалабага эришди. Бу орқали Матниёзова иккинчи бор Осиё ўйинларининг бронза медалига сазовор бўлди.

Маълумот учун, хоразмлик дзюдочи – Гулноза Матниёзова Рио-2016 ва Токио-2020 Олимпия ўйинлари иштирокчиси ҳисобланади. У Гран-При сериясида икки бор турнирлар ғолиби ҳамда Тошкентда бўлиб ўтган Катта Дубулға совриндори бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ -73 кг вазн тоифасининг чемпионлик баҳсида татамига чиққан Муроджон Йўлдошев япониялик Соичи Хашимотони мағлубиятга учратиб, Ханчжоу-2022 олтин медалига эга чиққан эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends