Ханчжоу-2022. Бугун мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади

Спорт

image

Бугун, 23 сентябрь куни Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ХIХ ёзги Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Шу боис, спорт турларида беллашувлар деярли ташкил этилмайди. 

Бироқ куннинг биринчи ярмида стол тенниси бўйича 2-тур баҳслари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси Баҳрайн вакилларига қарши ғолиблик учун курашиб, 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан 1/16 финалга йўл олди.

Ўзбекистон 3 - 0 Баҳрайн

Розалина Хўжаева - Марям Мажид Алали (3:1);
Марҳабо Магдиева - Амрута Амит Падке (3:0);
Асел Эркабоева - Фатима Мажид Алали (3:0).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви – Осиё Олимпия кенгаши (ООК) вице-президенти Отабек Умаров Хитойнинг Ханчжоу шаҳридаги Ўзбекистон делегацияси билан учрашган эди. Вице-президент бугун, 23 сентябрь куни Ханчжоу-2022 ХIХ ёзги Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросимида Осиё Олимпия кенгаши раҳбарияти таркибида иштирок этиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Баҳрайн стол тенниси Ханчжоу

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг