“Халқлар дўстлиги” метро бекатига кириш қисмларидан бири вақтинча ёпилади
Жамият
−
05 Февраль
3669“Халқлар дўстлиги” метро бекатининг иккинчи вестибюли ("Tashkent city" мажмуасига олиб чиқувчи томон) жорий йилнинг 10 февралидан бошлаб, 20 март санасига қадар ёпиқ бўлади. Бу ҳақда пойтахт метрополитени хабар берди.
Маълум қилинишича, метрополитен фаолиятини такомиллаштириш ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида, ерости метро бекатларида ўрнатилган эскалаторларнинг ўз хизмат муддатини ўтаб бўлганларини босқичма-босқич равишда янгиларига алмаштириш режалаштирилган.
Ушбу режавий ишларнинг биринчи босқичида “Халқлар дўстлиги” метро бекатидаги эскалаторларни замонавий турдагисига алмаштириш ишлари олиб борилади.
Шу боисдан, “Халқлар дўстлиги” метро бекатининг иккинчи вестибюли ("Tashkent city" мажмуасига олиб чиқувчи томон) жорий йилнинг 10 февралидан бошлаб, 20 март санасига қадар ёпиқ бўлади. Шунингдек, йўловчилар учун бекатнинг биринчи вестибюли ("Халқлар дўстлиги" саройига олиб чиқувчи томон) одатий режимда иш фаолиятини олиб боради.
“Келтирилган ноқулайликлар юзасидан йўловчилардан узр сўраймиз”, дейилади хабарда.