Халқаро суд қароридан сўнг ҳам Ғазодаги вазият яхшиланмади – БМТ  

Олам

image

Сўнгги кунларда Ғазо секторидаги гуманитар вазият яхшилангани йўқ. Бу ҳақда Женевада бўлиб ўтган брифингда БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси (OCHA) расмий вакили Йенс Ларке маълум қилди. 

OCHA вакилидан Халқаро суднинг Исроил Ғазода геноциднинг олдини олиш учун зарур чораларни кўриши кераклиги ҳақидаги қароридан сўнг гуманитар вазиятда яхшиланиш кузатилгани ёки йўқлиги сўралди.

"Биз Ғазодаги вазият ҳақида ҳар куни мустақил равишда ҳисобот берамиз. Агар сўнгги бир-икки ҳафта давомидаги вазият ҳақидаги кундалик ҳисоботга қарасак, мен Ғазо секторидаги гуманитар вазият яхшиланганини кўрмадим", деб жавоб берди Ларке.

Эслатиб ўтамиз, 26 январь куни Халқаро суд Исроил Ғазо секторида геноциднинг олдини олиш учун барча зарур чораларни кўриши керак деган қарорга келганди. Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху эса Халқаро суднинг бу қарорини рад этди ва ўз ҳукумати аъзоларидан суд қарорига изоҳ бермасликни сўради. Бироқ Исроил Миллий хавфсизлик ва Мудофаа вазирлари Халқаро судни "антисемитизм"да айблади.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Исроил Ғазо Халқаро Суд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made