Хакерлар ўзбек банкига ҳужум қилиб, ўғирлик қилди
Жамият
−
17 Сентябрь 2022
35350Ижтимоий тармоқларда InFinBank’га хакер ҳужум қилгани ва пул маблағларини ўғирлаган ҳақида хабарлар тарқатилмоқда. Банк ҳолат бўйича расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 3-5 сентябръ кунлари бир гуруҳ халқаро молиявий фирибгарлар хорижда жойлашган фиктив мерчант хизматларидан InFinBank’да ўзларининг жиноий шерикларининг номига очилган Visa пластик карталарига валюта маблағларини ўтказишга ва шу кунларнинг ўзида банкомат тизимларида нақдлаштириш, бошқа банкларнинг мобил иловалари, Humo ва Uzcard тизимида очилган карталар воситасида ўзлаштиришга уринганлар.
Ҳозирда жиноий гуруҳнинг аъзолари аниқланган. Гумонланувчилар қўлга олинган. Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ноқонуний ишлатилган ва ўзлаштирилган маблағларнинг бир қисми ундирилди ва қолган қисмини ундириш ҳаракатлари амалга оширилмоқда.
Банк ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларда кўрсатилган суммалар ҳақиқатга тўғри келмаслигини суриштирув, тергов ва ундирув ҳаракатлари якуни бўйича қўшимча маълумот ва ахборотлар берилишини таъкидлаган.
LiveБарчаси