ХАЭА Қатарга ёрдам бермоқда

Спорт 4371
image

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) Қатар билан Жаҳон чемпионати вақтида ядро хавфсизлиги билан боғлиқ ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича ҳамкорлик қилмоқда. Бу ҳақда агентлик 21 ноябрь кунги баёнотида маълум қилди.

“Жорий йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатида ХАЭА Қатарга ядровий хавфсизлик билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилишда ёрдам бермоқда”, дейилади баёнотда.

ХАЭА бош директори Рафаэль Гроссининг сўзларига кўра, футбол мухлислари “ядровий хавфсизлик масалалари ҳақида қайғурмасдан Қатардаги ўйинларда қатнашиш имкониятига эга”. 

ЖЧ учун ХАЭА Қатарга 120 дан ортиқ дозиметрларни совға қилди, шунингдек, агентлик мухлислар билан ядровий хавфсизлик ҳодисалари содир бўлганда нималар қилиш кераклиги бўйича тренинглар ўтказди.

Маълумот учун, Қатар Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритган биринчи араб давлати бўлди. 2,8 миллионга яқин аҳолиси бўлган давлатга мундиал вақтида 1,5 миллионга яқин мухлислар келиши кутилмоқда.

Шахзод Шукуров
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 81
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×