“Ҳабибни Дастин тўртинчи раундда таслим этади”

Sport

image

UFCнинг вақтинчалик чемпиони Дастин Порьенинг мураббийи Фил Дару спортчининг Ҳабиб Нурмуҳамедовга қарши жанги олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳозир Порье ММАдаги энг зўр спортчилардан бири. Биз учун режани тўғри тузиш муҳимдир.

Ҳабибнинг кучли томонларига кўникишни режалаштираётганимиз йўқ. Биз учун муҳими мушакларни кучайтиришдир. Чунки, жангда кураш кўп бўлади. 

Ўйлайманки, Ҳабибни Порье тўртинчи раундда таслим этади. У партердан чиқиб кета олади ва Ҳабибни зарбалари билан қийнайди",  деди Фил Дару. 

Ҳабиб ва Порье ўртасидаги жанг шу йилнинг 7 сентябрь куни Абу-Дабида ўтказилади. 
 


Tags

Rate Count

204

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends

News on the topic