Кетма-кет уч кун тушган доллар курси кўтарилди
Ўзбекистон
−
1255 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 27 ноябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 14,21 сўмга ошди ва 12 002,10 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 51,55 сўмга кўтарилиб, 13 166,30 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,61 сўмга ошди ва 146,02 сўмни ташкил қилди.
Хитой юани 6,31 сўмга қимматлаб, 1802,06 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 43 минг 100 сўмга тушиб, 1 млн 620 минг 900 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 26 ноябрь Тошкент вақти билан соат 17:30 ҳолатига кўра, биткоин курси 24 млн 678 минг 456 сўмга ошди ва 726 млн 709 минг 98 сўм этиб белгиланган.
Live
Барчаси