Доллар курси яна пасайди
Ўзбекистон
−
772 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 26 ноябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 2,65 сўмга тушди ва 11 987,89 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 22,09 сўмга пасайиб, 13 114,75 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,83 сўмга тушди ва 145,41 сўмни ташкил қилди.
Хитой юани 3,42 сўмга арзонлаб, 1795,75 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 41 минг 700 сўмга тушиб, 1 млн 664 минг сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 25 ноябрь Тошкент вақти билан соат 17:30 ҳолатига кўра, биткоин курси 19 млн 599 минг 498 сўмга тушди ва 702 млн 30 минг 642 сўм этиб белгиланган.
Live
Барчаси