Кешбэк ўпқони: сохта чеклар орқали бюджетдан яна 1,4 млрд сўм ўмарилди
3-саҳифа
−
10:18 1636 1 дақиқа
Тошкент шаҳрида бир гуруҳ шахслар бюджет ҳисобидан 1,4 млрд сўм маблағларни сохта чеклар орқали кешбэк сифатида талон-торож қилганлиги фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими ва Солиқ қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувида “E.P.”, “M.M.” ва “E.S.” МЧЖларнинг масъул шахслари ўзаро тил бириктириб, гўёки 322,4 млрд сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги ҳақида сохта маълумотлар расмийлаштиргани аниқланган.
Шунингдек, улар савдодан тушган пулларни назорат касса машиналари орқали кирим қилиб, фуқароларга сотганлиги ҳақида 3 363 дона харид чекларини чиқарган ҳамда уларни ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган фуқароларга “Soliq Mobile” иловаси орқали кешбэк сифатида тўлаб бериб, 1,4 млрд сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятида сохта харид чеклари орқали 1,9 млрд сўм бюджет маблағларини ўзлаштирган шахслар аниқланганди.
Live
Барчаси