ИИВ вазирининг собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев иши судда кўрилади

3-саҳифа

image

Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаевга оид жиноят иши 29 июль куни Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судида кўриб чиқилади. Бу ҳақда суд материалларида маълум қилинган.

Суд ҳужжатларига кўра, Абдуллаев Бекмурод Тожимирзаевич Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) “а”, “б” ва “г” бандлари бўйича айбланмоқда.

Мазкур жиноят иши доирасида жами 30 нафар шахсга нисбатан айблов қўйилган. Қайд этилишича, уларнинг аксарияти Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” ва “в” бандлари билан бир қаторда бошқа иқтисодий ва мансабга оид жиноятларда ҳам айбланмоқда.

Илова қилинган суд рўйхатига кўра, айбланувчилар орасида собиқ мансабдорлар Ҳошим Йўлдошев, Жаҳонгир Қурбонов ва Дилшод Ташев ҳам бор. Уларга нисбатан ўзлаштириш ёки растрата, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги, шунингдек айрим ҳолатларда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш каби моддалар бўйича айбловлар илгари сурилган.

Эслатиб ўтамиз, Бекмурод Абдуллаев 2021 йил апрель ойидан Ички ишлар вазири ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келган. У 2025 йил 3 ноябрь куни лавозимидан озод этилган

2026 йил январь ойида эса Ички ишлар вазирлиги тизимида давлат харидларида 186 миллиард сўм бюджет маблағи ўзлаштирилгани аниқланиб, вазир ўринбосари Бекмурод Абдуллаев ва департамент бошлиғи Рустам Турсуновга нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва унинг қамоққа олингани ҳақида хабарлар тарқалган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг