Катта Фарғона каналидан топилган автомобиль ичидан иккита жасад чиқди
Жамият
−
07 Август 2020
24527Катта Фарғона каналининг Шаҳрихон туманидан оқиб ўтган қисмидан топилган машина ичидан иккита инсон жасади топилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ`га Бош прокуратура Матбуот котиби маълум қилди.
Жорий йилнинг 31 июль куни Шаҳрихон тумани, “Қайрағочгузар” МФЙда яшовчи О.Ғаниева туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. У 23 июль куни соат 19:30 ларда турмуш ўртоғи 25 ёшли Т.Абдуллаев ўзининг бошқарувидаги 50 Z 480 JA бўлган М412 русумли автомашинасида чиқиб кетиб, яшаш уйига қайтиб келмасдан бедарак йўқолганлигини ва турмуш ўртоғини топишда амалий ёрдам беришни сўраган.
Мазкур ҳолат бўйича 31 июль куни Шаҳрихон туман прокурори томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Бундан ташқари, Шаҳрихон туман, “Қоракўрпа” МФЙда яшовчи М.Иномов туман ИИБ ариза билан мурожаат қилиб, онаси 40 ёшли Т.Дадажонова 23 июль куни соат 20:00 ларда яшаш уйидан ҳеч бир сабабсиз чиқиб кетиб, яшаш уйига қайтиб келмасдан бедарак йўқолганлигини ва онасини топишда амалий ёрдам беришни сўраган.
Ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув материали 4 август куни юқоридаги жиноят ишига қўшилган. Ўтказилган тезкор-тергов ҳаркатлари давомида, 05.08.2020 йилда Т.Абдулаев бошқарувидаги давлат рақами 50 Z 480 JA бўлган М412 русумли автомашинаси Катта Фарғона каналининг Шаҳрихон тумани, “Бегбачча” МФЙ ўрамидан оқиб ўтган қисмидан топилган.
Автомашина кўздан кечирилганида, автомашина салони ичида Т.Абдуллаев ва Т.Дадажоновани жасади тан аниқланиб кўздан кечирилган. Т.Абдуллаев жасадини турмуш ўртоғи ва синглиси томонидан, Т.Дадажоновани жасади унинг икки нафар фарзандлари томонидан таниб олинди. Ҳолат юзасидан баённома расмийлаштирилди.
Суд-тиббий экспертиза бюросининг дастлабки маълумотномасида Т.Абдуллаев ва Т.Дадажановани танаси ва ички аъзолари сувда чириш аломатлари мавжудлиги, ўлим ҳолати эса сувга чўкиш натижасида келиб чиқанлигини баён қилинган.
LiveБарчаси