Катта эҳтимол. Месси қайси клубга ўтиши маълум қилинди

Спорт 28377
image

“Барселона” клубининг ҳужумчиси Лионель Месси агар жамоани тарк этса, катта эҳтимол билан “Манчестер Сити”га ўтиши мумкин. Бу ҳақда “Fox Sports”нинг аргентиналик журналисти Кристиан Мартин Instagram’даги саҳифасида ёзиб қолдирди.

Мартиннинг ёзишича, ушбу маълумотни унинг Каталония ва Англиядаги манбалари тасдиқлаган. “Барча манфаатдор томонлар битим шартларидан қониқишади”, дея аниқлик киритган журналист.

Маълумот учун, Испаниянинг “Барселона” клуби сардори, аргентиналик ҳужумчи Лионел Месси жамоа билан янги шартнома устида олиб борилаётган музокараларни тўхтатиб қўйди. Таъкидланишича, футболчи клубдаги муҳитдан жуда чарчаган.

Месси “Барселона”да 2004 йилдан бери тўп сурмоқда. Жамоа билан биргаликда у 10 марта Испания чемпиони, олти марта Испания кубоги ва тўрт марта Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлган. Бундан ташқари, у олти марта "Олтин тўп" ни қўлга киритган.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1458
Рейтинг: 3
t
×