ОАВ: Месси “Барселона”дан кетмоқчи

Спорт 15431
image

Испаниянинг “Барселона” клуби сардори, аргентиналик ҳужумчи Лионел Месси жамоа билан янги шартнома устида олиб борилаётган музокараларни тўхтатиб қўйди. У 2021 йилда клубни тарк этиш ниятида. Бу ҳақда “Cadena SER” радиоси хабар берди.

Манба маълумотига кўра, 33 ёшли ҳужумчи ОАВда ўзи ҳақида тарқалган хабарлардан ранжиган. испан нашрларида Месси “Барселона”нинг собиқ бош мураббийи Эрнестно Валверденинг кетишига алоқадорлиги айтилганди. Кейинроқ Месси амалдаги бош мураббий Кике Сетьен билан юз берган жанжалга ҳам боғланди.

Шу сабабдан Месси “Барселона” билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатиб, клубдан кетишга қарор қилган. Унинг амалдаги шартномаси 2021 йилда ниҳоясига етади.

Аргентиналик “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоада 2004 йилда дебют қилган. Жорий йилнинг 30 июнь куни Месси “Атлетико”га қарши ўйинда 700-голини урди (630 та гол “Барселона” учун ва 70 та гол Аргентина термасида). Месси 2019 йилда "France Football" журнали талқинига кўра, йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган ва “Олтин тўп”ни қўлга киритган. У фаолият давомида бу совринни 6 марта қўлга киритган.

“Барселоан” Испания чемпионатида бу мавсумда 70 очко тўплаб иккинчи ўринда боряпти. 4 очко кўпроқ тўплаган “Реал” пеқадамлик қиляпти. Чемпионат якунлангунча яна 5 та тур бор.

 
Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 930
Рейтинг: 2.9
t
×