Касбий имтиҳонлар қачон ўтказилиши очиқланди

Жамият

image

2024/2025 ўқув йили қабулида касбий (ижодий) имтиҳони мавжуд бакалавриат таълим йўналишларига рўйхатдан ўтган абитуриентлар учун имтиҳонлар республика бўйича 5-19 июль кунлари ўтказилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, ижодий имтиҳонлар 53 та олий таълим муассасасида ўтказилиши белгиланган. Шунингдек, имтиҳоннинг аниқ санаси, вақти ва манзили ҳар бир абитуриентнинг my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинетига юборилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, абитуриентлардан қуйидагилар талаб этилади:

  • ўзларининг шахсий кабинетлари орқали касбий имтиҳонларда иштирок этиш рухсатномасини юклаб олишлари;
  • рухсатномада белгиланган муддат ва манзилга имтиҳон бошланишидан бир соат олдин етиб бориш.

Мақола муаллифи

Теглар

имтиҳон Касбий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made