Карманага янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
01 Ноябрь 2025 5544 1 дақиқа
Шоҳрух Шавкатович Болтаев Кармана тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Кармана тумани ҳокимлигида вилоят ҳокими Нормат Турсунов иштирокида бўлиб ўтган Халқ депутатлари Кармана тумани кенгашининг навбатдан ташқари 15-сессиясида асосий масалалардан бири сифатида янги тайинлов амалга оширилгани бўйича маълумот берилди. Унга кўра, Шоҳрух Болтаев туманнинг янги раҳбари этиб тайинланди.
Тайинловга қадар у Кармана тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган шаҳрининг 60 минг доллар билан қўлга тушган ҳокими ўрнига янгиси тайинланганди.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель