Карим Хон “Толибон” етакчиларини ҳибсга олиш учун ордер беришни сўради

Олам

image

Халқаро жиноий суд (ХЖС) прокурори Карим Хон Афғонистон етакчиси ва “Толибон” ҳаракати амири Ҳайбатулла Охундзода ҳамда мамлакат бош судьяси Абдул Ҳаким Ҳаққонийга қарши ҳибсга олиш ордерини бериш бўйича илтимоснома тақдим этди. ХЖС уларга инсониятга қарши жиноятлар содир этишда айблов қўймоқда. Бу ҳақда ХЖС сайтида эълон қилинди.

“Ҳайбатулла Охундзода ва Абдул Ҳаким Ҳаққоний афғон қизлари ва аёлларини, шунингдек, ҳаракатнинг гендер нуқтаи назари ва ўз ифодаларига нисбатан идеологик талабларига мос келмайдиган деб ҳисобланган шахсларни таъқиб қилиш учун жавобгарликка тортилиши керак”, дейилади ХЖС баёнотида.

ХЖСга кўра, Ҳайбатулла Охундзода ва Абдул Ҳаким Ҳаққонийга қарши ҳибсга олиш ордери бўйича мурожаатлар “Толибон”га нисбатан биринчи бор берилган бўлиб, тез орада ҳаракатнинг бошқа аъзоларига нисбатан ҳам қўшимча сўровлар тақдим этилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шермуҳаммад Аббос Станикзай мамлакат олий раҳбариятини хотин-қизлар учун таълим тақиқини бекор қилишга чақирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Толибон” ХЖС Карим Хон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг