“Кариб денгизи қароқчилари” фильми актёри қамоққа олинди
Маданият-санъат
−
19 Февраль
502767 ёшли Голливуд юлдузи Кевин Макнелли ҳибсга олинди. Бу ҳақда "The Sun" газетаси хабар бермоқда.
Ўзбек томошабинларига “Кариб денгизи қароқчилари” фильмидаги Жошами Гиббс – капитан Жек Читтакнинг узоқ йиллик сафдоши ва содиқ ёрдамчиси роли билан танилган актёр АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида зўравонлик, баданга шикаст етказиш ва травматик ҳолатга олиб келиш айби билан ҳибсга олинган.
Қўлга олинганидан кўп ўтмай, унинг адвокати полиция бўлимига келган ва 50 минг доллар гаров эвазига Макнелли озод қилинган. Қайд этилишича, келаси ой суд иши бўлиб ўтади.
Жабрланувчи ким экани, унинг Макнелли билан қандай алоқаси борлиги ҳақида аниқлик киритилмаган. Газетанинг ёзишича, актёрнинг рафиқаси унинг ҳибсга олинганидан хабари бўлмаган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда “Кариб денгизи қароқчилари” фильмининг муаллифи Крэйг Мэйзин ўзининг бутун дунёга машҳур бўлган ушбу Disney франшизасининг навбатдаги қисмини суратга олаётгани айтилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь