Карантинда Қурбон ҳайити қандай нишонланиши белгиланди

Жамият

image

Маълумки, жорий йилнинг 31 июль куни Ўзбекистонда Қурбон ҳайити байрамининг биринчи куни этиб белгиланди. 

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг бугун, 26 июль куни қабул қилинган қарорига мувофиқ Қурбон ҳаётини нишонлаш бўйича қуйидагилар белгиланган: 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг Қурбон ҳайитини коронавирус пандемияси даврида карантин талабларига мувофиқ ўтказиш тўғрисидаги баёноти маълумот учун қабул қилинди ва маҳаллий ҳокимликларга тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш топшириғи берилган. 

Фуқароларга Қурбон ҳайитининг карантин талабларига мувофиқ, уй шароитида, оила даврасида, ҳашаматсиз ва камтарона, тартибли ҳамда халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказиш тавсия этилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Республика махсус комиссияси тавсияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг фатвоси билан 16 июлдан бошлаб масжидлар фаолияти вақтинча тўхтатилди

Бу орада, жорий йилнинг 24 май куни Рамазон ҳайити нишонланди ва жамоат намози ўрнига уйда Зуҳо (чошгоҳ) намози ўқилиши тавсия этилди


Мақола муаллифи

Теглар

Қурбон ҳайити

Баҳолаганлар

654

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг