Карантин даврида “тонировка” масаласи нима бўлади?
Олам
−
11 Апрель 2020
10513Авторанспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга берилган рухсатнома муддати карантин даврида узайтирилмайди. Бу ҳақда бугун, 11 апрель куни АОКА штабида бўлиб ўтган брифинг пайтида Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов айтиб ўтди.
“Мазкур низом талабларида ва амалдаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда карантин даврида ёки бошқа ҳолатларда рухсатнома муддатини узайтириш назарда тутилмаган. Бу ҳолат қоидабузарлик ҳисобланади”.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 августдаги “Туси ўзгартирилган, қорайтирилган автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тартибига солиш бўйича қўшимча тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан 1 йил муддатга бериладиган рухсатномага асосан белгиланган тўлов асосида авторанспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга рухсат берилган.
LiveБарчаси