Карантин билан ўтган 2020 йилда Ўзбекистонда қанча оила бузилгани маълум бўлди
Жамият 18 Январь 20:42
9733
Коронавирус пандемияси сабаб ўрнатилган карантин шароитида одамлар кўп вақтини уйда ўтказган 2020 йилда Ўзбекистонда 28,2 мингта никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилган. Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, бу 2019 йилдагига қараганда кам.
Маълумотларга кўра, энг кўп никоҳдан ажралган Тошкент шаҳри, Сирдарё, Андижон ва Тошкент вилоятларида қайд этилган. Ўтган даврга нисбатан оилавий ажримлар ҳолати камайган.
Ҳар мингта оилага нисбатан энг кам никоҳдан ажрашганлар Қорақалпоғистон Республикаси (0,5), Қашқадарё (0,6), Хоразм (0,6) ва Сурхондарё (0,6) вилоятларида кузатилган.
Таъкидланишича, 2020 йилда кузатилган жами оилавий ажримларнинг ярмида эр-хотин ўртасида фарзанд бўлмаган, ажрашган оилаларнинг 29,3 фоизида битта фарзанд ҳамда 20,6 фоизида икки ва ундан ортиқ фарзанд бўлган.