Кападзенинг кейинги иш жойи “Навбаҳор”ми?
Спорт
−
31 Октябрь
5535Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик таниқли мураббий Темур Кападзе кейинги мавсумдан Наманганнинг “Навбаҳор” клубини бошқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Тармоқда тарқалган хабарга кўра, ҳозирда "Навбаҳор" ва Кападзе ўртасидаги музокаралар финал босқичига чиққан. Тез орада мутахассиснинг Наманганда иш бошлаши тасдиғини топади.
QALAMPIR.UZ юқорида келтирилган хабарларга ойдинлик киритиш мақсадида Кападзенинг ўзи билан боғланди.
“Нима бўлишини вақт кўрсатади. Аниқ бир нарса дея олмайман. Ҳозир Москвадаман. Ўзбекистонга қайтганимдан кейин ҳаммаси аниқ бўлади”, дейди Кападзе.
Маълумот учун, Темур Кападзе Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи ҳисобланади. 43 ёшли мураббийнинг қўли остида ўзбекистонлик футболчилар тарихда илк бор Олимпиадага чиқишни уддалади.