Кападзе терма жамоа мураббийлар штабини тасдиқлади
Спорт
−
06 Февраль 9536 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе Жаҳон чемпионати-2026 саралаш баҳслари олдидан ўз мураббийлар штаби таркибини тасдиқлади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Бош мураббий қарорига кўра, шу вақтга қадар миллий жамоа штабини ташкил этган мураббийлар ўз ишини давом эттирадиган бўлди, яъни терма жамоанинг собиқ устози, словениялик Сречко Катанецнинг ёрдамчилари Алеш Чех ва Владо Родманович ўз ишида фаолият юритишда давом этади.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоаси март ойида йиғинга киришади ва Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Қирғиз Республикаси ҳамда Эрон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, январь ойида Кападзе терма жамоа устози этиб тайинланганди.
Словениялик Сречко Катанец эса соғлигида муаммо сабаб, ўз розилигига кўра истеъфога чиқди.