“Канонирлар” “тулкилар”ни ўққа тутди
Спорт
−
30 Октябрь 2021
2513Бугун, Англия Премьер лигасининг 10-тур ўйинларига старт берилди. Дастлабки учрашувда “Лестер” ўз майдонида “Арсенал”ни қабул қилди ва мағлубиятга учради.
Биринчи таймнинг 5-дақиқасидаёқ бурчакдан етказиб берилган тўпни лондонликлар ҳимоячиси Габриэль дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очди. 18-дақиқага келиб, “Арсенал” тезкор қарши ҳужумдан сўнг, иккита гол фарқи билан олдинга чиқиб олди. Бу сафар Эмиль Смит-Роу Каспер Шмейхелни ожиз қолдирди.
Иккинчи таймда ҳар икки жамоа қанчалик ҳаракат қилмасин, ҳисоб ўзгаришсиз қолди – 0:2.
Мавсум аввалидаги салбий натижаларга қарамасдан “канонирлар” учрашувни ишончли тарзда ўтказиб, ғалаба қозонди ва турнир жадвалида вақтинча 5-ўринга кўтарилиб олди.