Каннаваро: “Касильяс, сен президент бўласан”
Спорт
−
03 Апрель 2020
7114"Реал Мадрид" клуби ва Италия терма жамоаси собиқ футболчиси Фабио Каннаваро "Қироллик клуби" собиқ дарвозабони Икер Касильяс ҳақида фикр билирди.
"Икер сен Испания футбол федерацияси президенти бўласан, мен эса "Реал Мадрид" бош мураббийи бўламан. Зиданни табриклаш керак. У жамоани яхши бошқара олади, футболчиларни тушунади ва мухлислар билан суҳбатлашиб туради. У ажойиб инсон. Зидан барчасини аъло даражада бажармоқда", дея изоҳ қолдирди Каннаваро.
Маълумот ўрнида, Икер Касильяс 2015 йили "Реал Мадрид" жамоасидан Португалиянинг "Порту" клубига кўчиб ўтган ва жорий йилда профессионал фаолиятини якунлаган.
Фабио Каннаваро 2006 йилдан 2009 йилга қадар Икер Касильяс билан бир жамоада фаолият олиб борган. Фабио 2006 йили жаҳон чемпиони бўлган ва йилда бир маротаба тақдим этиладиган "олтин тўп" совринини қўлга киритган.
LiveБарчаси