Каннаваро Инфантинони қўллаб-қувватлади

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ҳамда унинг бразилиялик ҳамкасби Кафу Жанни Инфантинони қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Бу ҳақда Каннаваро Instagram саҳифасида айтиб ўтди.

Уларнинг ижтимоий тармоқлардаги қўллаб-қувватлов хабарлари француз футболчиси Микаэль Силвестр бошчилигидаги яна бир гуруҳ собиқ футболчилар FIFA раҳбариятида “ўзгаришлар” қилишга чақирганидан кейин пайдо бўлди.

“Сўнгги ўн йил ичида жаҳон футболи яхшиланди ва футболчилар яна бир бор марказий ўринни эгаллашди”, деб ёзди Каннаваро ижтимоий тармоқларда.

Шунга ўхшаш хабарларни бразилиялик футболчилар Кафу ва Роберто Карлос, аргентиналик Хавьер Санетти ва Эстебан Камбьяссо, колумбиялик Иван Рамиро Кордоба ҳамда мексикалик Жаред Борхетти ҳам ижтимоий тармоқларда эълон қилди.

“Инфантино жуда яхши иш қилди... Буни тан олмаслик интеллектуал жиҳатдан ноҳақлик бўлар эди”, деб қўшимча Ўзбекистон миллий терма жамоасини бош мураббийи.

Маълумот учун, 56 ёшли Инфантино 2016 йилда Зепп Блаттер ўрнига FIFA президенти этиб сайланганида Европа давлатларининг кенг қўлловига эга бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фабио Каннаваронинг она юрти – Италия футбол федерацияси Жанни Инфантинони қўллаб қувватлашдан воз кечганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг