Канадада йирик ўрмон ёнғинлари юз берди. Қурбонлар бор

Олам

image

Канаданинг Манитоба провинциясининг жанубида содир бўлган йирик ўрмон ёнғинлари оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда CTV News хабар берди.

Маълум қилинишича, табиий офат АҚШнинг Миннесота штатига ҳамда Канаданинг Манитоба ва Онтарио провинцияларининг жанубий ҳудудларига ҳам тарқалган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинларга аномал иссиқлик ва узоқ давом этган қурғоқчилик сабаб бўлган.

Миннесота штати ҳокимияти ёнғинга қарши курашда бўлинмаларни сафарбар этган. Канадада эса Манитоба ва Онтарио расмийлари ёнғиндан энг кўп зарар кўрган ҳудудлардан аҳолининг мажбурий эвакуациясини бошлаган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига кўра, ҳалок бўлганлардан кеча, 13 май куни ёнғин ичида қолиб кетгани ҳақида хабар олинган. Аммо экстремал шароит туфайли қутқарувчилар ҳодиса жойига фақат эртаси куни етиб боришга муваффақ бўлган.

Жасадлар суд-тиббий экспертизага юборилган, полиция ҳодиса тафсилотларини тергов қилишни давом эттирмоқда. Айни пайтда ёнғин ҳали ҳам давом этмоқда ва янги аҳоли пунктларига таҳдид солмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроилда аномал юқори ҳаво ҳарорати туфайли бир вақтнинг ўзида мамлакатнинг бир нечта ҳудудларида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ўрмон ёнғини Канада Манитоба

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг