Канадада сирли монолит топилди

Олам 7761
image

Канаданинг Торонто шаҳрида илгари бир қатор мамлакатларда кашф этилгани каби яна бир сирли монолит пайдо бўлган. Бу ҳақда "CTV News" хабар берган. 

Маълумотларга кўра, Онтарио кўли яқинида 31 декабрь куни эрталабгача тахминан 3,5 метр баландликдаги объект сирли равишда пайдо бўлган. 

Тузилишига кўра, монолит сайёрамизнинг бошқа жойларида, хусусан, Американинг Юта штатидаги чўлда олдин топилган монолитларга ўхшайди. 

"Ҳозирда биз бу жамоат хавфсизлигига таҳдид солади, деб ўйламаймиз. У зудлик билан олиб ташланмайди. Биз келгуси ҳафта дам олиш кунлари қўшимча баҳолашларни ўтказамиз ва керакли қўшимча чораларни кўрамиз", деган шаҳар маъмурияти вакили. 

Маълумот ўрнида, аввал Германия, Голландия, АҚШ, Руминия, Буюк Британия ва Боливияда бир нечта ёрқин монолитлар пайдо бўлган. 

Худди шундай монолит Испанияда ҳам топилган, аммо у ердаги топилма аллақачон тушиб кетган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 419
Рейтинг: 3
t
×