Канадада хунрезлик. Номаълум эркак 16 кишини отиб ташлади

Олам

image

Канаданинг Янги Шотландия провинциясида жойлашган Портапик шаҳрида хунрезлик содир бўлди. Полиция маълумотларига кўра, 51 яшар Габриэл Уортман одамларга қарат ўт оча бошлади. 

Дастлабки маълумотларга кўра, эркак худди полиция ходимига ўхшаб кийиниб олган. Аммо у полициячи эмаслиги айтилмоқда. Эркакни қўлга олиш пайтида катта отишма чиққан. Оқибатда 23 яшар полиция ходими воқеа жойида ҳалок бўлган. Унинг ҳамкасбларидан бири эса оғир яраланган ва шифохонага олиб борилган.

Сўнгги соатларда CTV News телеканали берган хабарларга кўра, отишма оқибатида 16 киши ҳалок бўлган.

Полиция комиссари Бренда Лаки 16 киши ҳалок бўлганини тасдиқлаган ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳозирда отишма терроризм билан боғлиқлигига ишонмаслигини маълум қилган.

Отишма содир этган эркак йўқ қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Канадада Шотландия

Баҳолаганлар

328

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг