Канада Украинага 80 мингдан ортиқ ракета етказиб беради

Олам

image

Канада яқин ойларда Украинага 80 840 та кичик ҳаво-ер ракеталари ҳамда 1300 та жанговар каллакларни юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Канада Мудофаа вазири Билл Блэрга таяниб, бугун, 6 сентябрь куни “Reuters” хабар берди.

Канада июнь ойида 2160 та CRV7 ракеталарининг дастлабки етказиб берилишини эълон қилган. Ҳар бир CRV7 ракетаси бинолар, танклар ёки душман қўшинига зарба бериш учун турли хил жанговар каллаклар билан жиҳозланиши мумкин.

“Канада, шунингдек, мамлакат Қуролли кучлари фойдаланмаётган 29 та M113 зирҳли транспортёрлари ва 64 та Coyote зирҳли автомобилларининг шассиларини совға қилади”, дейди Блэр.

Маълумот учун, Россия 2022 йилнинг февраль ойида Украинага бостириб кирганидан бери Канада ҳарбий ёрдам сифатида Украинага 4,5 миллиард Канада доллари (3,3 миллиард доллар) ажратди. Бундан ташқари, олдинроқ Оттава Киевга саккизта Leopard 2А4 танки, ўнлаб зирҳли жанговар ёрдам машиналари ва юзлаб зирҳли патруль машиналари, шунингдек, бир қатор М-777 155 мм гаубицаларини юборган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Украина иттифоқчилари Россиянинг мамлакат ҳудудига янги йирик ҳужумлари муносабати билан ҳарбий ёрдамни кенгайтириш ниятида эканини эълон қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина ракета Канада

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made