Канада Бош вазири коронавирусга оид хушхабарни эълон қилди

Олам 12166
image

Канада Бош вазири Жастин Трюдонинг маълум қилишича, канадалик мутахассислар коронавирусни даволаш учун яроқли бўлган антитанани аниқлаган. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

“Биз ушбу вирусни даволаш учун дориларда ишлатилиши мумкин бўлган антитанани топдик”, деди бош вазир.

Шунингдек, у ҳукумат ушбу компаниянинг мутахассисларига ривожланишни қўллаб-қувватлаш учун 122 миллион доллардан кўпроқ маблағ ажратилганини таъкидлади. Аниқлик киритилишича, препаратни клиник синовлари июль ойида бошланади.

Расмий маълумотларга кўра, Канадада коронавирус билан касалланганлар сони 57 148 кишига етган, инфекция сабабидан 3 606 бемор вафот этган.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 741
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×