Канада Бош вазири ҳаётини ўзгартирадиган “отамерос” қарор қабул қилди

Олам

image

Канада Бош вазири Жастин Трюдо ва унинг рафиқаси Софи 18 йиллик никоҳдан сўнг ажрашишларини маълум қилди. Бу ҳақда ҳукумат раҳбари ўзининг Instagram саҳифасида ёзган.

“Эр-хотин узоқ муҳокамалардан сўнг, ажралишга қарор қилдик. Ҳар доимгидек, биз бир-биримизга ҳамда биз қурган ва қуришда давом этадиган барча нарсаларга чуқур муҳаббат ва ҳурмат билан яқин бўлиб қоламиз”, дейилади постда.

Трюдо идораси баёнотида айтилишича, ажрашиш тўғрисидаги битим имзоланганига қарамай, собиқ турмуш ўртоқлар оммавий тадбирларда бирга чиқади.

Жастин ва Софи Трюдо 2005 йилда турмуш қурган. Ўн йил ўтгач, Трюдо Канада Бош вазири бўлди. Уларнинг учта фарзанди бор: 15 ёшли ўғли Ксавер, 14 ёшли қизи Элла-Жеймс ва тўққиз ёшли ўғли Адриан. Иккаласи 2003 йилда, Софи Трюдо хоним теледастурда ишлаётган пайтда учраша бошлаган. У руҳий саломатлик ва овқатланиш бузилиши билан боғлиқ хайрия ишлари билан машҳур.

“Reuters” агентлигига кўра, Трюдонинг ажрашиши оғриқли тарихий ўхшашликларга эга. Жастиннинг отаси Пер Трюдо ҳам 1977 йилда Канада Бош вазири бўлганида рафиқаси Маргарет билан ажрашган. Жастин Трюдо ўшанда олти ёшда эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Канада Жастин Трюдо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made