Камола Харрис Трамп танлаган номзодни “ёқтирмаяпти”
Олам
−
13 Октябрь 2020
7727АҚШ Олий суди судьяси лавозимига Эми Кони Барретт номзодини кўриб чиқиш жараёни "ноқонуний" амалга оширилмоқда. АҚШ вице-президентлигига демократлардан номзод Камола Харрис шундай фикрда.
"Олий судга номзод кўрсатиш жараёни ноқонуний равишда амалга оширилмоқда. Республикачилар пандемия пайтида миллионлаб америкаликларни Соғлиқни сақлаш тизимдан фойдаланишдан маҳрум қилган номзодни илгари суриш учун ҳеч нарсадан тап тортишмайди", деб ёзган Харрис Тwitter'даги саҳифасида.
Демократ сенаторлар агар Барретт номзоди маъқулланса, собиқ президент Барак Обама маъмурияти томонидан қабул қилинган Obamacare тиббий суғуртаси дастури бекор қилинади, деб ўйлашмоқда.
АҚШ Президенти Дональд Трамп ушбу дастурни бир неча бор танқид қилган. Уни йўқ қилиб, арзонроқ дастур билан алмаштиришга ваъда берган. Демократларнинг фикрига кўра, агар у бекор қилинса, Obamacare тиббий суғуртаси дастури 20 миллионга яқин америкаликдан ажралиши мумкин.
Маълумот учун, АҚШ Олий судидаги ўриндиқ 18 сентябрь куни 87 ёшли Рут Бейдер Гинзбургнинг саратон касаллигидан вафот этиши сабабли бўш қолган.
АҚШ Президенти Дональд Трамп 26 сентябрь куни еттинчи туман апелляция суди судьяси Эми Кони Барретт номзодини АҚШ Олий суди судьяси лавозимига кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилганини эълон қилган.
Барретт ўзининг консерватив қарашлари билан танилган.
Америка Қўшма Штатларининг Демократик партияси Трампдан суддаги мавжуд ваканцияни зудлик билан тўлдириш режасидан воз кечишини талаб қилишмоқда. Демократлар ушбу ҳуқуқни 3 ноябрь куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари ғолибига беришни хоҳлашмоқда.
Маълумот учун, АҚШда президентлик сайловлари 3 ноябрь куни ўтказилади.