Камчаткада Ўзбекистон фуқароси танишини ўлдириб қўйди
3-саҳифа
−
02 Ноябрь 2020 9233 1 дақиқа
Россиянинг Петропавловск-Камчатка шаҳрида 31 ёшли Ўзбекистон фуқароси эҳтиётсизлик туфайли одам ўлдириб қўйганликда гумон қилинмоқда.
Тергов маълумотларига кўра, воқеа жорий йилнинг 27 октябрь куни кечқурун, Усть-Большерецк вилоятида қурилаётган уйда содир бўлган. Ўзбекистон фуқароси 25 ёшли таниши билан жанжаллашиб қолган. Низо оқибатида у танишининг кўкрагига пичоқ билан урган.
Сўнг у жиноят изларини яшириш мақсадида уй яқинидаги дарёга пичоқни ташлаб юборган.
Жабрланувчи оғир тан жароҳати олгани оқибатида қисқа вақтдан сўнг Усть-Большерецк вилояти шифохонасида вафот этган.
Таъкидланишича, Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 111-моддаси 4-қисми билан Ўзбекистон фуқаросига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Маълумот учун, гумонланувчи илгари судланмаган.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь