Камбосос “юлдузлик касали”га чалиндими? Сўз мутлақ чемпионга

Спорт

image

Профессионал бокснинг енгил вазн тоифасида мутлақ Жаҳон чемпиони Жорж Камбосос (20-0-0) собиқ чемпион Теофимо Лопес (16-1-0) устидан қозонилган ғалабадан кейинги машҳурлик ҳақида гапирди.

Австралиялик спортчининг сўзларига кўра, унинг ҳозирги ҳолати мотивациясига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.

“Мени истаганингизча чақиринг, мутлақ чемпион, бирлашган чемпион – менга фарқи йўқ. Мен буларнинг барчасига, атрофдагилар ва ОАВ вакилларининг гапларига аҳамият бермайман. Мен ҳаракат қилишда давом этаман. Сиз мени фақат ва фақат спорт залидан топасиз. Танамда ҳали ҳам оғриқлар бор, лекин мен ишлашда давом этаман. Кейинги жанг ҳақида аллақачон ўйлаб қўйдим. Менинг шахсиятим шундай”, дейди Камбосос.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги “Хулу” театрида профессионал бокснинг енгил вазн тоифасида WBC, WBА Super, WBО, IBF ва The Ring йўналишлари бўйича мутлақ Жаҳон чемпионлиги учун ўтказилган жангда австралиялик Жорж Камбосос америкалик Теофимо Лопес устидан 115-111, 113-114, 115-112 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Проф бокс Ломаченко Лопес Камбосос

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг