Калифорнияда яна ёнғин. Аланга 2 минг гектардан ортиқ майдонни эгаллади

Олам

image

6 сентябрь ҳолатига кўра, Калифорниянинг Сан-Диего округидаги ўрмон ёнғинлари қоплаган майдон 2 165 гектарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда давлат ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди. 

Қайд этилишича, ҳозиргача ёнғин умумий майдонининг бор-йўғи 1 фоизи алангадан бартараф этилган. 

Калифорния штатидаги Сиерра миллий ёввойи табиат қўриқхонасида ўрмон ёнғини 5 сентябрь куни бошланди. Ёнғин дастлаб 14,5 минг гектардан ортиқ майдонни қамраб олди. Камида 150 киши ёнғин юз бераётган ҳудудда қолган ва улар эвакуация қилинган.

Калифорния штати губернатори Гэвин Ньюсом 18 август куни жазирама ва ёнғинлар сабабли штатда фавқулодда ҳолат эълон қилганди. Ўшанда Ўлим водийсида рекорд даражадаги ҳарорат – целсий бўйича +54,4 даража қайд этилди

Аввалги ҳарорат рекорди ҳам айнан шу ерда 2013 йилда ўрнатилган. Ўшанда целсий бўйича +54 даража ўрнатилганди.

Орадан кўп ўтмай, 23 август куни АҚШ Президенти Дональд Трамп табиий офат муносабати билан зудлик билан Калифорния штатида махсус режим жорий этиш ва ёнғинларга қарши кураш учун федерал ёрдам пакетини ажратиш тўғрисидаги қарорни имзолаганди


Мақола муаллифи

Теглар

Калифорния

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг