“Жаҳаннамга айланаётган” Калифорния: Трамп махсус ҳужжатни имзолади

World

image

АҚШ президенти Дональд Трамп табиий офат муносабати билан зудлик билан Калифорния штатида махсус режим жорий этмоқда. 

Оқ уй раҳбари мамлакатнинг ушбу қисмида давом этаётган ёнғинларга қарши кураш учун федерал ёрдам пакетини ажратиш тўғрисидаги қарорни маъқуллади.

Калифорния губернатори Гэвин Ньюсомнинг сўзларига кўра, федерал ёрдам ёнғинлардан жабрланганларга кўмаклашиш, асосан уйларни қайта қуриш, вақтинча турар жой ва бошқа ижтимоий хизматларни кўрсатишга йўналтирилади. 

"Штатда мисли кўрилмаган олов авжига чиқмоқда. Агар сиз иқлим ўзгаришига ишонмасангиз, Калифорнияга келинг ", деб ёзди Гэвин Ньюсом Twitter’да. 

Губернатор Калифорния штатида 400 минг гектар ўрмон ерлари аллақачон ёнғин натижасида йўқ бўлиб кетганини таъкидлайди. 14 мингдан ортиқ ўт ўчирувчилар ёнғинни 585 пунктда ўчиришга ҳаракат қилмоқда.  

Ёнғинлар оқибатида олти киши ҳалок бўлди, 43 киши, шу жумладан ўт ўчирувчилар жароҳатланди. 

Минглаб одамлар уйларини ташлаб қочишга мажбур бўлмоқда.


Rate Count

278

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic