Каховка ГЭСи бутунлай вайрон бўлди ва уни қайта тиклаш имконсиз –“Укргидроэнерго”
Олам
−
06 Июнь 2023
10381Украинанинг “Укргидроэнерго” компанияси Каховка ГЭСи ичкаридан содир бўлган портлаш оқибатида бузилганини маълум қилди. Бу ҳақда компания баёнотида айтилди.
“Двигатель хонасининг ичкаридан портлаши оқибатида Каховка ГЭСи бутунлай вайрон бўлди. Станцияни қайта тиклашнинг иложи йўқ”, дейилади Укргидроэнерго баёнотида.
Маълумот учун, Каховка ГЭСи муҳим энергетика ва экологик вазифаларни бажариб, Украинанинг жанубий ва марказий ҳудудлари аҳолисини сув билан таъминлаган. Станциянинг вайрон қилиниши экологик муаммоларни ҳам келтириб чиқиши кутилмоқда. Чунки турбиналар ва трансформаторлардаги 450 тоннадан ортиқ машина мойи ҳам сувга оқиб кетган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 6 июнь куни Украинанинг Херсон вилоятидаги Каховка ГЭСи тўғони портлатиб юборилганди. Киев ва Москва бир-бирини тўғонни портлатганликда ва Украина жанубида кенг кўламли сув тошқинига сабаб бўлганликда айблади. Украина Президенти Владимир Зеленский Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашини чақиртирди. Кенгаш тўғон портлатилиши юзасидан БМТ Хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилишини ўтказишни таклиф қилди.
LiveБарчаси