Киев Каховка тўғонининг портлатилиши ортидан БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишини ўтказишга чақирди

Олам

image

Украина Ташқи ишлар вазирлиги Каховка ГЭСи  тўғонининг портлатилиши муносабати билан БМТ Хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилишини ўтказишни таклиф қилди. Бу ҳақда Украина Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилди.

“6 июнь куни эрталаб Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба томонидан таклиф қилинган Украина ТИВнинг жавоб контекстидаги ҳаракатлари рўйхати келишиб олинди. Рўйхатда Украина томонидан БМТ Хавфсизлик Кенгашининг шошилинч йиғилишини чақириш ҳам кўзда тутилган ”, дейилади баёнотда.
  
Ташқи ишлар вазирлиги ушбу масалани МАГАТЭ Бошқарувчилар кенгаши мажлисига олиб чиқиш, шунингдек, “Европа Иттифоқининг фуқаролик ҳимояси механизмини фаоллаштириш” зарурлигини билдирган.

Шунингдек, Киев G7 мамлакатлари ва Европа Иттифоқини Россия Федерациясига, хусусан, Россия ракета саноати ва атом саноатига қарши янги кенг қамровли санкциялар жорий этиш масаласини дарҳол кўриб чиқишга чақирган. Баёнотда Каховка ГEСи тўғонининг портлаши “техноген ва экологик терроризм”, деб аталган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 6 июнь куни Украинанинг Херсон вилоятидаги Каховка ГЭСи тўғони портлатиб юборилганди. Киев ва Москва бир-бирини тўғонни портлатганликда ва Украина жанубида кенг кўламли сув тошқинига сабаб бўлганликда айблади.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Украина Киев тўғон Каховка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг