Каъбада ноодатий тарзда намоз ўқиш бошланди (видео)

Олам

Ислом оламидаги энг муқаддас қадамжо Каъбада мусулмонлар ижтимоий масофани сақлаган ҳолда намоз ўқишни бошлади. Ал-Ҳарам масжидидан олинган видоелар интернетда тарқалди.

Ислом оламидаги энг йирик икки зиёратгоҳ Макка шаҳридаги Масжид ал-Ҳарам ва Масжид ан-Набавия Саудия Арабистонида коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида 20 мартдан ёпиб қўйилгани ҳақида хабар берган эдик. Кейинроқ эса ушбу икки йирик масжид Рамазон ойида ҳам мусулмонлар учун эшикларини очмаслиги маълум қилинди.

Аммо ал-Ҳарам масжидида ибодатлар буткул тўхтатиб қўйилмади. Хусусан, ал-Ҳарам масжидида чегараланган миқдордаги одамга намоз ўқишга рухсат берилди. Мусулмонлар намозни бир-бирига зич туриб, қаторлар ҳосил қилган ҳолда ўқиши ҳеч кимга сир эмас. Аммо коронавирус бу одатга ҳам таъсир қилди.

Айни вақтда Саудия Арабистонида коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун кўплаб чекловлар ўрнатилган. Булар қаторига ижтимоий масофани сақлаш, комендантлик соати, оммавий тадбирлар ўтказмасликни киритиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси сабаб Саудия Арабистони Ҳаж-2020 зиёратини бекор қилишга мажбур бўлди. Ўзбекистонда ҳам Ҳаж зиёратига тайёргарлик ишлари тўхтатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус Каъба

Баҳолаганлар

437

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг