Каъба атрофи илк бор бўш қолди (фото)

Бу қизиқ 24741
image

Ислом оламидаги энг муқаддас ва доим одамлар билан гавжум бўлиб келган Каъба атрофида бугун бўшлиқ юзага келди. Ушбу онлар муҳрланган суратлар эса интернет тармоғига ёйилди. 

Каъба Саудия Арабистонининг Макка шаҳридаги Масжид ал-Ҳарам масжидининг ичида жойлашган. Айни вақтда бу ерда коронавирусга қарши тозалаш ва дорилаш ишлари олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 февралидан эътиборан Саудия Арабистони янги коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун қатор чекловлар жорий қилди.Хусусан, ҳукумат мусулмонлар учун Умра зиёратини амалга ошириш ва Мадинада Набавий Масжидини зиёрат қилишни  вақтинча тўхтатиб қўйди. Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, Саудия Арабистони коронавирусга қарши кураш доирасида бошқа мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар, айниқса, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) кўраётган чораларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Саудия Арабистонига вирус аниқланган мамлакатлардан сайёҳларнинг келиши ҳам тақиқланди ҳамда виза бериш тартибида ҳам чекловлар бўлади.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 738
Рейтинг: 3.1
t
×