Қуёшда учта кучли чақнаш юз берди (видео)

Олам

−

image

Кеча, 16 июль куни Қуёшда учта кучли чақнаш содир бўлди. Бу ҳақда академик Фёдоров номидаги Амалий геофизика институтининг гелиогеофизика хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, Москва вақти билан соат 11:26 да рентген диапазонида М 1.1 синфининг чақнаши қайд этилган. Чақнаш давомийлиги 14 дақиқа давом этган.

“Чақнаш юқори частотали радио алоқасининг узилиши билан бирга келди”, дейилади хабарда.

Москва вақти билан соат 18:08 ва 20:46 да Қуёшда яна иккита М 1.8 ва М 4.0 синфида чақнаш юз берган.

Рентген нурланишининг кучига кўра, Қуёшдаги чақнашлар қуйидаги синфларга бўлинади: Х - энг кучли, М - ўртача, С - заиф, А ва Б – деярли сезилмайди.

Чақнашлар қуёш плазмасининг чиқиши билан бирга келади. Оқибатда чақнашлар Ерга этиб келиб, магнит бўронларини келтириб чиқариши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг