Қуёш панеллари ҚҚСдан озод қилинди. Тожикистонда!
Олам
−
19 Декабрь 1094 2 дақиқа
Тожикистонда қайта тикланувчи энергия манбаларига оид ускуналар импорти солиқлардан озод қилинди. Бу мамлакат парламенти ҳукуматнинг “Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватланганидан сўнг амалга оширилди. Бу ҳақда “Sputnik Таджикистан” хабар берди.
Маълум қилинишича, қайта тикланувчи энергия манбалари учун мўлжалланган ускуналарни импорт қилиш ва кейинчалик етказиб бериш 2031 йил 1 январга қадар қўшилган қиймат солиғидан (ҚҚС) озод этилди.
Ушбу имтиёз қуёш панеллари, шу жумладан ток конверторлари (инверторлар), энергия сақлаш ускуналари, эҳтиёт қисмлар ва аксессуарларга татбиқ этилади. Шу билан бирга, қонунга кўра, қайта тикланувчи энергия манбалари билан жиҳозланган объектлар – номинал қуввати 0,1 мегаватт (МВт) ёки ундан ортиқ бўлган қуёш панеллари ўрнатилган кўчмас мулклар мол-мулк солиғидан озод қилинади.
Қайд этилишича, ушбу солиқ имтиёзи объект фойдаланишга топширилган кундан бошлаб беш йил муддатга берилади.
Аввалроқ, ҳукумат йиғилишида Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон аҳоли уйларига қуёш панелларини ўрнатиш бўйича топшириқ берган эди. Шу тариқа, Тожикистон 2030 йилга қадар 4 минг МВтдан ортиқ янги энергия қувватларини ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу кўрсаткичларга гидроэлектростанциялар ҳамда қуёш электр станцияларини қуриш орқали эришиш кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистонда 300 та маҳаллада 107 мегаваттли қуёш станциялари ўрнатилиши режалаштирилгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси“Самарқанд дарвоза”да Tahoe ёниб кетди
19 Декабрь