Қурилиш компанияси раҳбари давлат тўнтаришига тайёргарлик кўрган – МХДҚ

Олам

image

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) қурилиш компанияларидан бирининг директорини давлат тўнтаришига тайёргарлик кўришда айблади. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот маркази хабар берди. 

“Имомидин Тошов қидирувда бўлган Тилекмат Куренов (АҚШда бўлган Қирғизистон фуқароси) ва бошқа бузғунчи шахслар билан биргаликда уяли алоқа воситаларидан фойдаланиб, оммавий митинглар ўтказиш, ижтимоий муаммоларни кўтариш ва ҳокимиятни эгаллашни режалаштирган”, дейилади хабарда. 

Жумладан, гумонланувчи жиноий режаларини амалга ошириш мақсадида доимий равишда ҳокимиятни эгаллаб олишга тайёргарликни молиялаштирган. 

“KG Group” қурилиш компанияси директори бўлган Тошов ва Куреновга нисбатан республика Жиноят кодексининг тижорат ёки бошқа ташкилотлар ходимлари томонидан ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олиш ва ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирувга берилган. 

Аввалроқ Тошов видеобаёнот билан чиқиб, унда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимларини 100 миллион сом (1,12 миллион доллар) ундиришда айблаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made