Қўрғонтепа туманига янги ҳоким тайинланди 

Жамият

image

Бугун, 7 август куни Андижон вилояти Қўрғонтепа туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. 

Маълум қилинишича, Алишер Олимжонович Ҳалилов эндиликда Қўрғонтепа тумани ҳокими сифатида фаолият юритади. Бунга қадар у Андижон вилоят ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимида ишлаган.  

Маълумот учун, туманнинг аввалги ҳокими Элёрбек Набижонов жорий йилнинг 11 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида инвестициялар жалб қилишни янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида туманда инвестицияларни жалб қилиш бўйича кўрсаткичлар пастлиги ҳамда инвестиция муҳити қониқарсизлиги важидан лавозимидан озод қилинганди

Эслатиб ўтамиз, бугун, шунингдек, Сирдарё вилоятининг Ховос тумани ҳамда Тошкент вилоятининг Янгийўл ва Бекобод туманларига ҳам янги ҳокимлар тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳоким Қўрғонтепа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг