Қуръони Каримнинг қорақалпоқ тилидаги маънолар таржимаси нашр қилинди
Жамият
−
29 март 2019 8198 1 дақиқа
“Ўзбекистон” нашриёт матбаа-ижодий уйи томонидан “Қуръони Карим маъноларининг қорақалпоқ тилидаги таржимаси ва тафсири” номли китоб 8 минг нусхада нашр этилди.
Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ахборот хизмати хабар берди.
Китоб таржимон Шамсуддин Баҳоуддиновнинг ижодий меҳнати маҳсулидир. Унда муқаддас динимиз асосий манбаси ҳисобланган Қуръони Каримнинг қорақалпоқ тилидаги илк таржимаси жой олган.
Китобга шунингдек, Шайх Абдулазиз Мансурнинг тафсир китоби ва араб тилидаги тафсир китоблар манба қилиб олинган.
Live
Барчаси
Россия омборларидан бирида ёнғин чиқди
22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август