Бугун Ўзбекистондаги масжидларда Қуръони каримнинг хатмоналари бўлади
Жамият
−
26 Март
4635Бугун, 26 март куни Қадр кечаси оқшомида 27 кун давомида 1700 дан зиёд масжидда хушовоз қорилар томонидан ўқилган Қуръони каримнинг хатмоналари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, мамлакат бўйлаб хатми Қуръонлар ўқилган масжидларда бир вақтнинг ўзида хатмонадан кейинги дуоларга қўл очилади. Уламоларнинг таъкидлашича, Қуръон хатм қилинганидан сўнг қилинган дуо рад этилмайди.
“Қуръон Аллоҳнинг каломи бўлиб, уни тўлиқ ўқиб тугатиш улуғ ибодат. Бугун дунё охират саодатига эришиш учун илтижо қилиш фурсатидир.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қуръон хатм қилинганда ижобат бўладиган дуо бор”. Бундан келиб чиқадики, жамоат бўлиб ўқилган намозлар, айниқса, хатми Қуръонлардан кейин қилинадиган дуолар ижобат бўлади, иншо Аллоҳ. Аллоҳ таоло барчамизга Қадр кечаси, хатми Қуръон ва жамоат билан қилинадиган дуолар фазлидан баҳраманд айласин!”, дейилади Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабарида.
LiveБарчаси