Бердимуҳамедов  “Қадр кечаси” муносабати билан 356 нафар маҳбусни афв этди

Олам

image

Туркманистон Президенти  Сердар Бердимуҳамедов Рамазон ойидаги "Қадр кечаси" муносабати билан 356 нафар маҳбусни афв этди. Бу ҳақда Президент фармони эълон қилинди

“Ҳурматли Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, анъанага кўра, муқаддас "Қадр кечаси" арафасида жиноят содир этганлиги учун судланган, лекин қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган фуқароларни афв этиш тадбирларини ўтказяпмиз. Эзгу анъанага кўра, 356 нафар маҳкумни ушбу муносабат билан афв этиш тўғрисидаги фармонни имзоладим”, деган Бердимуҳамедов Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида.

Бундан ташқари, у шаҳар ва туман ҳокимликлари раҳбарларига афв этилган фуқароларни ишга жойлаштириш чораларини кўриш бўйича топшириқлар берган. Бердимуҳамедов тез орада қамоқхонани тарк этувчи фуқароларга виждонан меҳнат қилиб, мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларда иштирок этиш, ватанга сидқидилдан хизмат қилиш, ўз меҳнати самарасидан баҳраманд бўлиб яшашни тилаган. 

Маълумот учун, Рамазон ойининг "Қадр кечаси" одатда рўзанинг 27-куни (бу йил 5 апрелдан 6 апрелга ўтар кечаси) нишонланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркманистон Қадр кечаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made