Қумқўрғонда тўртинчи бор зилзила содир бўлди

Local

−

image

Бугун, 23 ноябрь куни Ўзбекистон ҳудудида тўртинчи зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълум қилди.

Унга кўра, 23 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 16:28 да (Гринвич бўйича 23 ноябрь 11:28 да) Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида 3,3 балли зилзила юз берган. Зилзила координаталари 37,46 градус шимолий кенглик; 67,71 градус шарқий узунликка тўғри келади. 

Ер силкинишининг чуқурлиги 10 км, магнитудаси 3,3 га тенг. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 442 км жануби-ғарбда жойлашган. 

Эслатиб ўтамиз, бугун 23 ноябрь куни соат 04:28 да ҳам айнан Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида 3,2 балли зилзила юз берганди. Шунингдек, мазкур ҳудудда соат 14:08 да ҳам 3,5 балли ер силкиниши қайд этилган эди. 14:36 да эса 3,9 балли зилзила қайд этилди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends